7 Апрел 2022 йил 425

Аёллари қадрланган юртда тараққиёт бўлади

Жорий йилнинг 6 апрель куни "Катта боғ" маҳалласидаги Ёшлар марказида 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров, туман ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А.Боймуродова, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул ходими Э.Султоновлар иштирокида 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган "Аёллар дафтари"га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хоти-қизлар билан очиқ мулоқот шаклида учрашув бўлиб ўтди. Ташкил этилган мулоқотда Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича давлат сиёсати янги босқичга кўтарилаётгани ҳақида сўз юритилди.

Text to speech