15 Июл 2022 йил 382

Хотин-қизлар саломатлигини сақлаш йўлида...

Сурхондарё вилояти ИИБ Даволаш профилактика муассасаси Тибиёт бўлимида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида диспансеризация ишларини ташкил этиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи ижросини  таъминлаш мақсадида, муассасага бириктирилган идоралар ва ички ишлар органлари ходимлари орасида кўплаб учраётган касалликлар юрак қон-томир, эндокрен, сийдик тизими, нафас олиш тизими ва ошқозон ичак тизими касалликларни илк даврида аниқлаш ва соғломлаштириш борасида ходимларни тўлиқ лабаратор ва инструментал текширувлардан ўтказилиб, мутахасис шифокорлар томонидан ташхислаш ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2022 йил 25 апрел кунида “Вилоят Ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш борасидаги фаолият самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида”ги Фармойиши асосида “Хотин-қизлар билан ишлаш йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу “Йўл Харита” бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, ИИОларида хизмат олиб бораётган аёл ходималар, ходимларнинг оила аъзолари ва фарзандларини  профилактик тиббий кўрикдан ўтказишда скрининг текширувлардан ўтказиш амалиёти жорий  этилган.

Шу мақсадда, Сурхондарё вилояти ИИБ Даволаш профилактика муассасаси Тибиёт бўлимида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасидан Онколог, Окулист, Генеколог, УТТ каби мутахассис шифокорлари жалб этилган ҳолда ўтказилган тиббий кўрик давомида, мутахассис шифокорлар томонидан аёлларда учрайдиган касалликлар ва ушбу касалликларни даволаш йўллари ҳақида давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech