25 Апрел 2022 йил 432

Аёллар муаммолари ўрганилиб, уларга ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими, Шўрчи туман ИИБ ЖХХ ҲПБ, Шўрчи тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг дастлабки чорагида Сурхондарё вилоятига Жазони ижро этиш муассасасидан қайтган 3 нафар аёлларнинг соғлом турмуш тарзига ўтиши, жамиятда ўз ўрнини топишда кўмаклашиш мақсадида яшаш шароити, муаммолари ўрганилди. Уларга моддий ёрдам кўрсатилди. Қизиқишлари бўйича касбга йўналтирилди.
Шунингдек, Шўрчи тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган "Мафтуна Шўрчи" МЧЖда фаолият юритаётган хотин-қизларнинг иш жараёни билан яқиндан танишилди. Туман ИИБ сектори ташаббуси билан "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" га киритилган ишсиз, эҳтиёжманд оиладаги аёлларнинг 15 нафари тикувчилик йўналишида касб ҳунарга ўргатилиб, ҳозирда МЧЖда ўз йўналишлари бўйича ишлаб келмоқда.

Text to speech