13 Март 2021 йил 558

Аччиқ устида ўзини идора қилаолмади, натижада...

Сариосиё туманида, 2021 йилнинг 12 февраль куни тахминан соат 17:20 лар чамасида, туманнинг “Боғистон” маҳалласида яшовчи, А.Т. туманнинг “Боғиширин” маҳалласида яшовчи, С.С.ни маҳалласи ҳудудида, илгари А.Т.нинг опасини С.С. ҳақорат қилганлиги учун ўзаро жанжаллашиб қолишади, натижада А.Т. С.С.га қўли билан дуч келган жойларига уриб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йилнинг 8 март куни А.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech