Ҳамкорликнинг янги босқичи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Сурхондарё академик лицейига ёшларнинг Хорижий тилларни ўрганишида янада самарали усулларидан фойдаланиш мақсадида, Термиз Давлат Университети ‘Fullbright’ халқаро дастури асосида Хорижий тиллар кафедрасида фаолият юритаётган ўқитувчи иқтисодий география фан доктори Кристофер Ковен ва Термиз Давлат Университети Хорижий тиллар кафедраси катта ўқитувчиси Н.Мадаловлар инглиз тилида тайёрланган “Welcome to our English party” бадиий-ижодий тадбирига ташриф буюришди. Ушбу тадбирда Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари тили ўрганилаётган мамлакат ҳақида маълумотларни тақдимот қилиб, инглиз тилида гапириб беришди. Ўқувчилар инглиз тилида шеърлар ва қўшиқлар куйлаб тадбир иштирокчиларида яхши таъссурот уйғотишди. Айниқса, ўқувчилар ижросида саҳналаштирилган Изоп асарлари ва ҳажвий чиқишлар меҳмонларга хуш кайфият бағишлади. Тадбир сўнгида Кристофер Ковен билан ўқувчилар ўртасида савол–жавоб ўтказилди, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларни меҳмонга бериб, жонли мулоқот ўтказишди.