12 Ноябр 2023 йил 938

9-сон тергов ҳибсхонаси ходимлари билан “Диққат пиёда!” тадбири доирасида тарғибот учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 4-минтақавий ҳудуд 9-сон тергов ҳибсхонаси ходимлари билан Республикамиз миқёсида жорий йилнинг 17 октябрь кунидан 17 ноябрь кунига қадар ўтказилаётган “Диққат пиёда!” тадбири доирасида Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати ходимлари иштирокида “Йўлларда фарзандларимизни асрайлик!” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувда ҳибсхона ходимларига йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, пиёдалар билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат иштирокчиларининг белгиланган қоидаларга амал қилишлари, фарзандларимизга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини доимий тушунтириб, ўргатиб боришимиз ҳамда йўл ҳаракати билан боғлиқ салбий ҳолатлар ходимлар эътиборига етказилди.

Шунингдек учрашув давомида, аянчли оқибатлар билан якун топган йўл транспорт ҳодисалари акс этган видео ролик намойиш этилиб, йўл транспорт ҳодисасига асосий сабаб бўлган омиллар муҳокама қилинди.

Text to speech