10 Май 2023 йил
328
9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тиббиёт ходимлари фахрийлар холидан хабар олишди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрель кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида ҳамда вилоят ИИБнинг 2023 йил 29 апрель кунидаги фармойишлари ижросини таъминлаш максадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Даволаш профилактика маркази Тиббиёт бўлими поликлиникаси мутахассис шифокорлари томонидан 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ички ишлар органларида хизмат қилиб ҳозирги кунда нафақада бўлиб ногиронлиги сабабли уйда ётиб қолган фахрийларнинг холидан хабар олиниб, уларга тиббий маслаҳатлар берилиб, дори-дармонлар тарқатилди.