9 Май 2022 йил 227

9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди

9 май Хотира ва қадарлаш куни муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов бошчилигида Ички ишлар бошқармасининг масъуллари, Ички ишлар идораларида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган меҳнат Фахрийлари ҳамда хизмат вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган марҳум ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.
Хонадон соҳиблари билан қилинган дилдан суҳбати асносида, бошқарма бошлиғининг байрам совғалари улашилди.
Шунингдек, байрам баҳонасида хабар олинган хонадон соҳибларининг муаммо ва таклифлари бошқарма бошлиғи томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech