9-май Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан вилоят ИИБ тергов бошқармаси фахрийлари эъзозланди.
9-май “Хотира ва
қадрлаш” куни муносабати билан Сурхондарё вилоят ИИБ
ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан тергов соҳасида узоқ йиллар
давомида хизмат қилган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган истеъфодаги подполковник
Музаффаров Аваз Исламетдиновичнинг
ҳолидан хабар олинди.
Устоз Аваз Музаффаров билан дилдан суҳбат олиб борилди. Устоз шогирдларининг ташрифидан кўнгли шод бўлиб,
ўз давридаги хизмат фаолияти ҳақида сўзлаб берди.
Шундан сўнг тергов
органларида намунали хизмат қилиб, хизмат вақтида вафот этган марҳум
подполковник Холмўминов Бобомурот Қулмаҳматовичнинг яшаш хонадонига борилиб, оила
аъзолари ҳолидан хабар олиниб, байрам муносабати билан совға саломлар улашилди.
Марҳум Бобомурод Холмўминовнинг ватан олдида олиб борган фидокорона хизмат йўли яна бир бор
ёдга олинди.