9 Май 2024 йил 674

9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Сурхондарё вилоятининг шаҳар-туман ИИБлари томонидан фахрийлар ва хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 29 апрель кунидаги 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш” тўғрисидаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБнинг барча соҳавий хизматлари, шаҳар-туман ИИБларининг масъул ходимлари билан ички ишлар идораларида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган меҳнат фахрийлари, нуронийлар, хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг хонадонларига бориб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.  

Хонадон соҳиблари билан дилдан суҳбатлар қурилди. Сана муносабати биланбошқарма бошлиғининг байрам совғалари улашилди. Бу каба эзгуликка йўғрилган ҳайрли ишлар Ички ишлар органлари томонидан давом этмоқда.

Text to speech