4 Май 2024 йил 420

9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 29 апрель кунидаги “9-май “Хотира ва қадрлаш куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш” тўғрисида”ги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 4 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев бошчилигида Ички ишлар идораларида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олинди.

Хонадон соҳиблари билан дилдан қилинган суҳбат асносида, бошқарма бошлиғининг байрам совғалари ҳамда истеъфодаги генерал-полковник Зокиржон Алматовнинг қаламига мансуб “Унутилмас хотираларим” ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Фахрийлар фахримиз” номли китоблари улашилди.

Шунингдек, бошқарма раҳбарияти томонидан, Ички ишлар идоралари меҳнат фахрийси истеъфодаги майор Абдуҳаким Наврўзовнинг 60 йиллик юбилейи муносабати билан Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда эсдалик совғалари улашилди.

Ушбу байрам баҳонасида хабар олинган хонадон соҳибларининг муаммо ва таклифлари бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Text to speech