“8-март халқаро хотин қизлар куни” байрами муносабати аёл ходималари спортда ўзаро беллашдилар.
Жорий йилнинг 3-4 март кунлари Сурхондарё вилояти “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти ташаббуси билан Сурхондарё вилояти ҳуқуқни муҳафаза қилувчи органларида хизмат ўтаётган аёл ходималар иштирокида спортнинг “Волейбол”, “Армрестлинг”, “Стол тенниси”, ”Шашка” турлари бўйича вилоят спартакиадаси ўтказилди.
Мусобақалар муросасиз бахсларга бой бўлиб, Сурхондарё вилоятида хизмат ўтаётган Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизмати, Божхона бошқармаси, Термиз халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш алоҳида батальони, Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси, Ички ишлар ходимларидан иборат жами 8та терма жамоа вакиллари ўзаро куч синашишди.
Шахсий биринчиликлар бўйича спортнинг “Шашка” турида вилоят ИИБ тиббиёт бўлими жамоаси 1 ва 2 ўринни, вилоят ИИБ “Тўмарис”жамоаси учинчи ўринни эгаллашди.
Спортнинг “Армрестлинг” турида вилоят транспортда хавсизликни таъминлаш бошқармаси жамоаси 1-ўринни, вилоят ИИБ “Тўмарис”жамоаси 2-ўринни, вилоят Миллий гвардия бошқармаси 3-ўринни эгаллашди.
“Стол тенниси” турида вилоят жамоаси 1-ўринни, вилоят ИИБ “Тўмарис”жамоаси 2-ўринни, вилоят ИИБ жамоаси 3-ўринни эгаллашди.
Мусобақа якунига кўра умумжамоа ҳисобида вилоят ИИБ терма жамоаси биринчи ўринни, вилоят ИИБ “Тўмарис” жамоаси иккинчи ўринни, вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими жамоаси учинчи ўринни эгаллашдилар.
Мусобақа якуни билан ғолиб жамоалар ва спортчиларга қимматбаҳо эсдалик совғалари ва “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг дипломлари топширилди.
Шунингдек ушбу мусобақани ташкиллаштиришда ва ёшлар ўртасида спортнинг мазкур турини ривожалантиришган қўшган улкан ҳиссалари учун ҳакамлар бригадаси ва ташкилотчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати