5 Март 2024 йил 623

8-март Халқаро Хотин-қизлар байрами” муносабати билан Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари аёл ходималари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан  2024 йилнинг 5 март кунлари Сурхондарё вилоят ИИБнинг спорт мажмуасида 8-март Халқаро Хотин-қизлар байрами” муносабати билан спортнинг “Волейбол” тури бўйича Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат ўтаётган аёл ходималар ўртасида вилоят “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти раиси “Кубоги”  мусобақаси ўтказилди.

Спорт мусобақаси муросасиз курашларга бой бўлиб, Сурхондарё вилоятида  хизмат ўтаётган Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия, Божхона бошқармаси ходималаридан иборат 4 та терма жамоада жами 32 нафар спортчилар иштирок этишди.

Халқаро тоифадаги ҳакамлар томонидан баҳолаб борилган ушбу нуфузли мусобақа натижаларига кўра 1 ўринни вилоят ИИБнинг “Тўмарис” терма жамоаси, 2 ўринни вилоят ИИБнинг “Ёшлар” терма жамоаси, 3 ўринни вилоят Божхона бошқармаси терма жамоаси спортчилари қўлга киритишди.

Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Шу ўринда айтиш жоизки “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти қошида ташкил этилган “Кураш”, “Эркин кураш”, “ДЗЮДО”, “Қўл жанги”, “Триатлон”, “Футбол”, “Юнон-Рум кураши”, “Комбат айкидо” спорт тўгаракларида ҳозирги кунда жами 515 нафар ўсмирлар  мунтазам шуғулланишиб республика ва халқаро мусобақаларда муносиб ўринларни эгаллашмоқда.

Text to speech