6 Декабр 2023 йил
631
8-декабрь “Конституция куни”га бағишланган кўргазмали тадбир ўтказилди.
8-декабрь
Конституция куни муносабати билан Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” биноси
ҳовлисида “Конституция кўчаси” деб номланган рамзий йўлакча ташкил этилди.
Унда, вилоят
ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари
ва бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар ўзларининг фаолиятлари ҳақида кўргазмали
чиқишлар қилиб, автотранспорт ва техник воситалари билан иштирок этишди.
Ташкил этилган тадбир
давомида йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида
маълумотлар берилди. Шунингдек иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар
томонидан тегишли маълумотлар олишди.