12 Октябр 2022 йил 444

30 нафар назоратдаги шахс муддатидан олдин озод этилди

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими бошлиғи, подполковник Р.Рўзиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Денов тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳининг иш фаолиятини ўрганди. Ўрганиш давомида  ЖИБ Денов суди билан ҳамкорликда  Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида 65 нафар назоратдаги шахслар  учун сайёр суд ҳам ташкил этилди. Унда 30 нафар назоратдаги шахсларнинг жазолари мудатидан олдин шартли равишда  озод этилиб, 4 нафар жазодан бўйин товлаб келган шахснинг амалдаги жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. Шунингдек, назоратдаги шахсларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳуқуқий ёрдам берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech