3-сектор: йиғилишда ижтимоий иқтисодий масалалар кўрилди
Ангор тумани ҳокимлиги мажлислар залида Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Исмоилов Абдувоҳид Саломович иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда профилактика инспекторлари қатнашди. Йиғилишда туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларининг амалга оширилиши бораси олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳар бир маҳаллада амалга оширилаётган ишларни “маҳаллабай”, “фуқаробай”, “хавфсиз хонадон”, “хавфсиз ховли” тизими асосида ташкил этиб, жиноятчиликнинг олдини олиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича тўхталиб ўтилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати