28 Март 2021 йил 368

3-сектор ҳудудида ёшлар ва аёллар муаммолари ўрганилди

Қумқўрғон тумани 3-сектор худудида ёшлар ва аёлларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш,  аҳолининг  фаровон яшашига кўмаклашиш,  уларнинг  муаммоларни ҳал этиш мақсадида, Қумқўрғон тумани “Шерози” маҳалласида  жойлашган Педагогика коллежида “Ёшлар ва аёллар дафтари” бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди. 

Унда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Н.Н.Нарзуллаев, Агро банк АТБ бошқарув раиси А.Эргашев ва туман хокимнинг 1-ўринбосари М.Қултаев хамда ДХХ Қумқўрғон тумани бўлим бошлиғи ўринбосари ҳамда 3-сектор ҳудудига қарашли 12 та маҳалла ёшлари  иштирок этишди.

Сайёр қабулда ёшлар ва аёллардан 64 та мурожаат келиб тушган бўлса,  шулардан  46 та  имтиёзли кредит олиш,  5 та қишлоқ хўжалиги соҳаси , 3 та соғлиқни тиклаш,  3 та ишга жойлашиш,  3 та кадастр йўналишида, 2 та моддий ёрдам бўйича ҳамда 2 та электросет йўналишларида бўлди.

Халқнинг муаммоларига ечим излаётган ва ижобий ҳал қилаётган ташаббускор раҳбарларга мурожаатчилар томонидан миннатдорчиликлар билдирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech