3- сектор раҳбарлари иштирокида видео селектор тарзидаги ўқув семинари ташкил этилди
2020 йилнинг 17 июнь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан сектор ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, камбағалликдан чиқариш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа бир қатор топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадига қаратилган видео селектор тарзидаги ўқув семинари ташкил этилди.
Ташкил этилган ўқув семинарига Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Пардаев иштирок этиб, Сурхондарё вилояти ҳудудидаги 3- сектор раҳбарлари ва ишчи гуруҳи аъзолари олдига қўйилган асосий вазифалар ҳақида тўлиқ тушунчалар берилди.
Семинарда, кам даромадли аҳолини даромади юқори бўлган иш билан таъминлаш, оилавий ва мустақил тадбиркорликни йўлга қўйиш, ишсизлар ва камбағалликни кескин камайтириш, корпоратив тадбиркорликни ташкил этиш, бўш иш ўринларини яратиш ва бошқа бир қатор масалалар бўйича, мутахассис ўз тажрибаси асосида фикр мулоҳазаларини ўртоқлашди.
Видео селектор тарзида ўтказилган ўқув семинарида шаҳар-туман студияларидан қатнашган 3 сектор ҳудуди раҳбарлари ҳамда ишчи гуруҳи аъзолари томонидан берилган савол ва таклифлар ўрганилиб, қўшимча маълумотлар тақдим этилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати