3-сектор раҳбари томонидан пробация назорати остидаги ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида, пробация назорати
остидаги шахсларга уларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни тадбиркорликка
жалб қилиниш ҳамда жазо ўташ тартибидаги ўзгаришлар тўғрисида етказилди.
Бундан ташқари қонунда белгиланган
тартибда ҳамкор ташкилотларнинг пробация назорати остидаги шахслар билан олиб борилиши
лозим бўлган чора-тадбирлари қонунда аниқ белгилаб берилганлиги йиғилиш иштирокчиларига
тушунтирилиб, уларнинг ижтимоий мослашиш доирасида берилган саволларига соҳа вакиллари
томонидан керакли тушунчалар берилди.
Пробация тўғрисидаги қонун бўйича тарғибот ўтказилиб,
пробация назорати остидаги шахслар ўртасида келгусида жамиятда ўз ўринларини топишдаги
асосий устун бўлиши йиғилиш давомида таъкидланди.