27 Сентябр 2025 йил
120
27 сентябр-“Халқаро туризм куни” муносабати билан Термиз Давлат Университетида ҳамкорлик учрашуви ўтказилди.
Куни кеча Термиз Давлат Университети иқтисодиёт ва туризм факультетида 27 сентябр- “Халқаро туризм куни” муносабати билан талабалар иштирокида учрашув ўтказилди.
Ушбу ўтказилган учрашув давомида, туризм соҳасини ривожлантириш ва ташриф буюрувчи туристлар оқимини янада кўпайтириш мақсадида ҳамкорликда амалага оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди. Шунингдек, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан сайёҳлар хавфсизлиги ва кўрсатилаётган хизматлар ҳақида таништирилиб, қизиқтирган саволлар бўйича керакли маълумотлар бериб ўтилди.