26 Июн 2023 йил 271

26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан

БМТ Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрда қабул қилган резолюциясига биноан ҳар йили 26 июнь Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни (International Day against Drug Abuse and Illicit Trafficking) сифатида нишонланади.

Ушбу сана муносабати билан Шеробод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ўткир Шукуров сектор ҳудудидаги “Нуртепа” маҳалласида жойлашган туман Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими биносида гиёҳвандлик “аср вабоси” ҳақида йиғилиш ўтказди.

Унда ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари ҳамда фуқаролар қатнашди. Йиғилишда унга қарши нафақат иллат, балки глобал офат сифатида курашиш. Чунки бугун айни шу хатар инсоният саломатлиги, тақдири ва ҳатто келажагига рахна солаётгани сир эмаслиги, шунингдек бугунги кунда психатроп дори воситаларига қарши курашиш борасида сўз юритилди.

Text to speech