25 октябрь–Ички ишлар органлари ходимлари куни Денов тумани Ички ишлар бошқармасининг янги биноси қурилиб фойдаланишга топширилди
Сурхондарё вилояти ИИБ шимолий минтақавий ҳудуд Денов тумани ички ишлар бошқармасининг янги биносини фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Ички ишлар вазирлигининг 18 миллиард 523 миллион сўм бюджетдан ташқари маблағи эвазига бунёд этилган тўрт қаватли бинонинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва ёшлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, ички ишлар органлари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник А.Исмоилов, туман ҳокими А.Алламуродов, туман ИИБ бошли-и полковник И.Юсупов ва бошқалар сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ишлар органларини халқимизнинг ишончли суянчиғига айлантириш ва ходимларнинг нуфузини ошириб, ўз вазифаларини самарали бажариши учун барча шароитлар яратилаётганини таъкидлади. Тизим ходимларига муносиб меҳнат шароити яратиш ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий – иқтисодий қўллаб қувватлаш юзасидан кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритди.
Денов тумани ички ишлар бошқармасининг янги биносида осойишталигимиз посбонларининг хизмат бурчларини шараф билан адо этиши учун барча шароит яратилган. Тўрт қаватли муҳташам бинода спорт зал, кутубхона, тергов хоналари, адвокатлар учун хоналар, сайёр судларни ўтказиш учун суд зали барпо этилиб, жиҳозланган. Туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда бошқа бўлимлар ҳам учун кенг, ёруғ барча қулайликларга эга хоналар ажратилган.
Тантанали маросимда самарали хизмати учун бир гуруҳ ички ишлар органи ходимлари пул мукофотлари билан тақдирланди. Вилоят ИИБ шимолий минтақавий ҳудуд Денов тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник И.Юсуповга янги бинонинг рамзий калити топширилди.
Тадбир иштирокчилари янги бино ва бу ерда ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Тадбир давомида, 25-октябарь- Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан туман ИИБ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг компюьтер жамланмалари, пул мукофотлари, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ҳамда туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.