22 Октябр 2022 йил 625

“25- октябрь- Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами олдидан Қумқўрғон тумани ИИБ биноси жорий таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди

Мана ўттиз бир йилдирки мамлактимизда “25- октябрь- Ички ишлар органлари ходимлари куни” сифатида муносиб нишонланади.

Сана олдидан Республикамиз бўйлаб жуда кўп Ички ишлар органларининг маъмурий бинолари барпо этилиб фойдаланишга топширилмоқда.  Масалан 1972 йилда қурилган Қумқўрғон туман ички ишлар бўлими биноси узоқ йиллар давомида капитал таъмирга муҳтоз эди. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги  томонидан ажратилган 2 млярд сўм маблағ эвазига бино капитал таъмирдан чиқарилди. Унинг фойдаланишга топширилиши эса байрамона кўриниш касб этди.

Бугунги кунда мамлакатимизда  тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг мутлақо янги, – “жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати”-деб, номланган тизим йўлга қўйилди. Бу эса  ички ишлар органларини халқчил давлат идорасига айлантиришга хизмат қилмоқда. Бундан ташқари мамлакатимизда шарафли ва айни пайтда масъулиятли касбнинг нуфузини оширишга қаратилган чора тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда. Мисол учун бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги “Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар самарасини тизимдаги ҳар бир ходим ёки унинг оила аъзолари ҳис этмоқда. Қолаверса, ички ишлар органларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларга муносиб  хизмат шароитларини яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Унинг амалдаги ифодаси мазкур тадбир мисолида намоён бўлмоқда. Унда иштирок этган Қумқўрғон туман ҳокими, туман сектор раҳбарлари, вилоят ИИБ бошлиғи тизимдаги янгиланишлар хусусида тўхталиб яқинлашиб келаётган касб байрамлари олдидан ходимларни муборакбод этди.

Шундан сўнг фаолияти давомида намуна кўрсатган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари ва ишчи хизматчилар вилоят ИИБ ҳамда туман ҳокимлиги томонидан муносиб тарзда рағбатлантирилди.

Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлими шахсий таркиби эндиликда, янги бинода  хизмат олиб боришлари учун барча зарур шароитлар яратилган. Бу эса албатта иш самарадорлигида ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

Text to speech