7 Май 2020 йил 1266

2020 йил 3 Май куни ижтимоий тармоқлар ва You Tube нинг Баходир Брат каналида “Сурхондарёда парда машмашаси” номли лавҳасига М У Н О С А Б А Т

Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг шу кунгача бир қанча баёнлари жорий этилиб, ДЙҲХХ ҳодимларига ҳам вазифалар юкланди. Жумладан фуқароларни карантин қоидаларига амал қилмай ўзлари ва ўзгаларнинг ҳаётига хавф солмасликлари, бесабаб, зарурат бўлмаганда уйларидан чиқмасликлари, жамоа бўлиб тўпланиб турмасликлари каби бир қанча вақтинчалик чекловларни ижросини таъминлаш мақсадиди Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари тун-у кун хизмат олиб боришмоқдалар. Хизмат жараёнида фуқаролар томонидан юқоридагиларга амал қилмай, чекловларга беписандлик билан кўча кўйларда ҳаракатланиб юрганликлари ҳам учрамоқда. Ҳаттоки транспорт воситалартни ён ойналарини қорайтирганликларидан фойдаланиб, ёки қоплама ва пардалар ўрнатиб йўловчи ташиб юрганликларига ҳам гувоҳ бўляпмиз.
2020 йил 30 апрел куни соат тахминан 9:30 лар чамаси Қумқўрғон тумани Оқсой маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи М41 йўлининг 1540 кмда хизмат олиб бораётган Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ 2-сафарбар гуруҳ инспектори сержант Туропов Илҳом Спарк русумли 01 А 343 WA д.р.б автомашинани ён ойналарига қора парда ўрнатилганлиги туфайли автомашина салонида йўловчи бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида ҳайдовчига қонуний тўхта ишорасини кўрсатганида, ҳайдовчи бўйсунмай ҳаракатланиб кетади. Инспектор ўзига бириктирилган хизмат машинада автомашинани орқасидан кузатиб боради ва тўхтаб турган вақтида ҳайдовчини ёнига бориб ўзини таништириб қоидабузарлигини тушунтириб, автомашина ён ойналаридаги қора парда ҳаракатланаётган вақтида машина салонини қўришни чеклаётганини тушунтириб, ҳайдовчига ушбу ҳолатни бартараф этиб, пардаларни вақтинча олиб қўйишини тушунтирганида, ҳайдовчи инспекторга нисбатан носамимий муносабатда бўлиб, ЙПХ инспекторининг таклифига рози бўлмайди.
Шу пайт ҳайдовчи Алишер исмли шахс ўзига тегишли бўлган телефонда инспекторни тасвирга тушира бошлайди. Ҳолат юзасидан сержант И. Туропов шу куннинг ўзида Қумқўрғон тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган. Суруштирувларга кўра испектор ҳайдовчига нибатан ҳеч қандай маъмурий баённома расмийлаштирмагани, фақат пардалардан вақтинча фойдаланмаслигини айтгани аниқланди. (бу ҳолат тасвирда қўрсатилган). Шу ўринда фуқароларимиздан бугунги кунда бутун дунёни ташвишга солаётган инфексияни тарқалиб кетишини олдини олишда, инсон ҳаёти ва унинг хавфсизлигини ҳимоя қилишдаги барча ҳаракатлар сиз азизларнинг саломатлигингиз, оилангизнинг тинчлиги йўлида эканлигини, бу шарафли ва заҳматли вазифани бажараётган фидойи ўғлонларни руҳан қўллаб қувватлаш ўрнига уни, ватанимизни имижига салбий таъсир кўрсатадиган ҳаракатлар қилмасликларини илтимос қиламиз.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати

Text to speech