2020 йил 18 июнь куни телеграм мессенжерининг "Sizdan telegram" каналида эълон қилинган "СУРХОНДАРЁ – “ГАИ”га келган фуқаролар соатлаб кутмоқда. Баҳона – ходимлар ғалла ўримида!” номли мақолага М У Н О С А Б А Т
2020 йил 18 июнь куни ижтимоий тармоқларда оммалашган юқоридаги ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан Ангор тумани ИИБ ЙҲХГ Маъмурий материалларни кўриб чиқиш бўйича инспектори сержант Элмуродов Ҳусниддин Тожимурадовнинг хизмат жойига бориб ўрганилганида ҳодим хизмат жойида ва фуқароларни хизмат хонасида қабул қилаётгани аниқланди. Шуни айтиш жоизки, туманларда хизмат олиб бораётган маъмурий амалиёт ходимларига маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш учун фуқароларни хизмат хонасида қабул қилиш, маъмурий судларга оид хужжатларни Судга юбориш, шунингдек туман ҳудудида содир этилган ЙТХлар юзасидан суруштирув ишларини олиб бориш каби вазифалар ҳам юклатилган. Шу сабабли ходим хизмат хонасида маълум муддат бўлмаслиги мумкин. Бундан ташқари жарима майдонига вақтинча сақлаш учун ЙПХ ходимлари томонидан келтирилган транспорт воситалари жарима майдонидан ҳудудий туман ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт инспекторлари томонидан маъмурий ишлар кўриб чиқилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2011 йил 31-май кунидаги 68-сонли буйруғи талаблари асосида рухсатнома берилиб, чиқаришга рухсат берилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2011 йил 25-майдаги "Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" ги 149 - сонли қарорида "Жарима майдонларининг шароитлари ва имкониятлари, транспорт воситаси тўхташ жойига жойлаштирилгандан кейин унинг сақланиши учун транспорт воситаларини тўхташ жойига олиб келиш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар жавоб берадилар."-деб белгиланганини ҳам инобатга олинишини, ҳозирги оғир шароитда тун-у кун тиним билмай хизмат қилаётган ҳодимларни кенг жамоатчиликга асоссиз ва носамимий маълумотлар тарқатиш орқали обрўсизлантириш ҳам ҳуқуқбузарлик эканлигини инобатга олиб, бу каби муаммоларга дуч келганингизда ЙҲХ бошқармаси, ИИБ ёки бундан юқори турувчи органларга фуқаролар томонидан аризалар орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи борлигини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз.
Ҳозирда ҳодимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, хизмат текшируви якуни билан тўлиқроқ маълумот тақдим этилиши маълум қилинади.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати