18 Апрел 2021 йил 1645

“16-апрель куни Термиз шаҳрининг “Хан-Султон” ресторанида оммавий муштлашув бўлиб ўтган. Мижоз сифатида келган бошқа бир тадбиркор Термиз шаҳрида жойлашган “Афруз” тўйхонаси раҳбари жанжал кўтарган. Натижада ресторан ходимлари ҳамда тадбиркорнинг қайинукаси ва дўстлари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлганлиги” ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ёзув юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ:

2021 йилнинг 16 апрель куни тахминан соат 19:10 лар чамасида Термиз шаҳар “Мажнунтол” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Н, оила аъзолари билан биргаликда “Хан Султан” ресторанининг ховли қисмида жойлашган столга овқатланиш учун келиб ўтиришади. Уларга хизмат кўрсатган ресторан официанти З.Н. буюртмаларни бирин кетин олиб келиб, уларга хизмат кўрсатади.
Орадан бироз вақт ўтиб фуқаро Н.Н. оила аъзолари билан ўтирган столга Н.Н.нинг дўсти М.Б. ҳам келиб ўтиради. Н.Н. яна қўшимча буюртма беради. Н.Н. томонидан қилинган буюрмалар кечикаверганлиги сабабли официант билан ўртасида ўзаро тортишув келиб чиқади.
Шу пайт ресторан иш бошқарувчиси З.Т. касса олдидаги ўрнидан туриб келиб, мижоз Н.Н.га жанжал қилмаслигини ва ундан тинчланишини, “Рўза” ойида ўзаро ҳурматда бўлишликни сўраган вақтда мижоз Н.Н. унинг гапига жавобан бақириб, ўзаро ҳурматда бўлмаслигини айтганидан сўнг Н.Назаров ва ресторан ишчилари ўртасида жанжал келиб чиқади. Жанжал вақтида мижоз Н.Н. қўли билан З.Т.нинг юз соҳасига бир марта уради. Шундан сўнг Н.Н. қайниукаси А.Т. ҳам жанжалга аралашиб З.Т.нинг юз соҳасига қўли билан икки марта уриб тан жароҳати етказган. Жанжал вақтида А.Т.ни тинчлантирмоқчи бўлган ресторан ишчилари Ф.Ж. ва Н.А.ларга фаол қаршилик кўрсатиб уларни ҳам уриб-дўппослаб тан жароҳати етказади.
Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йилнинг 17 апрель куни Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сон Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши тергов ҳаракатлари давомида, “Хан-Султон” ресторани ишчилари ва ҳодисанинг бошқа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳам қонуний баҳо берилиши таъминланади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech