11 Октябр 2022 йил 263

15-октябр-“Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан Ангор туманида сайёр қабул ўтказилди

Бугун Ангор туманида 15-октябр-“Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан туман ижтимоий мослашув маслаҳат марказида “Биз зўравонликка қаршимиз!” шиори остида сайёр қабул ўтказилди.

Сурхондарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, вилоят аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш маркази, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бўлими ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган сайёр қабулда хотин-қизларга ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди вилоят филиалининг малакали мутахассислари томонидан 127 нафар хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтказилди, 31 нафарига тиббий тавсиялар берилиб, уларнинг 96 нафарига 7 турдаги бепул дори-дармонлар тарқатилди.

Text to speech