14 Октябр 2022 йил 481

15-октябрь "Халқаро қишлоқ аёллари  куни"

Қишлоқ аёллари ҳар жабҳада фаол, ташаббускор. Бугунги қишлоқ аёли фақат сигир соғиб,  нон ёпишдан бўшамайдиган аёл эмас. Унинг қарашлари турмуш тарзи,  орзу-истаклари ва дунёқараши ўзгарган. Қишлоқ аёли фермер,  тадбиркор,  хусусий корхона, мактаб, боғча, шифохона раҳбари.

Сана муносабати билан Сурхондарё вилояти бўйлаб қишлоқ ҳудудида илғор аёллар сафида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ҳолидан хабар олинмоқда, мутасаддилар томонидан совғалар улашилиб эътироф этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Жарқўргон туманидаги Хайруллохон   Ф/Хда  бўлиб ўтди. Унда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси И.Полвонова, Аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш маркази раҳбари М.Хафизова, вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари Ў.Эшимова ҳамда туман ҳокими ўринбосари М.Мустановалар иштирок этишди.

Text to speech