14 Март 2021 йил 564

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирокида футболь мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 27 январь куни “Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган видео-селекторда белгилаб берилган топшириқлар ижроси юзасидан Шеробод туманида спортнинг оммавийлигини ошириш, аҳолини спорт машғулотларига доимий жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақалари доимий ташкил этилмоқда. Хусусан, спортнинг футбол тури бўйича Сурхондарё вилояти Фуқаролик суди, туман Ички ишлар бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорликда туманнинг 3 сектори худудига карашли “Меҳробод” маҳалласида футбол мусобақаси ўтказилди. Унда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этди. Мусобақа якунида ғолиб бўлган иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech