10 Январ 2025 йил 646

14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 29 декабрь кунидаги “Ички ишлар органлари тизимида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жорий йил 7 январдаги тегишли фармойиши билан тасдиқланган дастур ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 10 январь куни Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйин ташкил этилди.

Ушбу интеллектуал ўйинда бошқарманинг соҳавий хизмат ва барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ҳамда ички ишлар вазирлиги Сурхондарё Академик лицейидан ташкил топган жами 18 та жамоалар иштирок этишди.

Қизғин ва муросасиз кечган бахсларнинг якуний натижаларга кўра          3-ўринни Ангор тумани ички ишлар бўлими жамоаси, 2-ўринни Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё Академик лицейи жамоаси қўлга киритган бўлса, мусобақанинг мутлоқ ғолиби бўлган ҳолда 1-ўринни Қумқўрғон тумани ички ишлар бўлими жамоаси қўлга киритди.

Танлов сўнгида ғолиб жамоалар бошқарма бошлиғининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Албатта бу каби танловларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, тизимда хизмат олиб бораётган ходимларнинг интеллектуал салоҳияти, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш ҳамда китобхонлик маданиятини оширишга янада ёрдам беради.

Text to speech