14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2023 йил 4 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31-йиллигини ҳамда 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши билан тасдиқланган режага асосан хизмат вақтида вафот этган Ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзолари ҳолидан хабар олиш назарда тутилган.
Мазкур режага асосан жорий йилнинг 10 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев иштирокида хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган марҳум Самандар Валиев ҳамда Бурхониддин Қудратовларнинг хонадонларига ташриф буюрилди. Уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Хонадон аҳлига моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди.