11 Ноябр 2024 йил 518

11-ноябр “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ фахрий устозлари учун Қашқадарё вилоятига саёҳат ташкил этилди.

Тарихга назар солмасдан, келажакка боқиб бўлмайди. Бинобарин, инсонни инсон этиб тарбиялашда энг яхши восита бу- “тарих”- деб бежизга айтилмаган. Кекса ва нуронийларимизни эса тирик тарихга қиёс этамиз. Чунки улар улуғ ёшни яшаб, ҳаёт йўлидаги мураккаб тўсиқларни енгиб ўтиш сир-асрорларини пухта ўзлаштирган, юксак билим ва тажрибага эга мураббийлардир.

Вазирлар маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябр кунидаги 617-сон фаромойиши ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибий бўлинмалари ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг 2024 йил 31 октябр кунидаги тегишли қарорига асосан, “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” ғояси асосида “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги” қолаверса Ички ишлар вазирлигининг жорий йил 8-ноябрь кунидаги тегишли кўрсатмасига асосан, ноябрь ойлиги – “Кексалар учун туризм ойлиги”деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 9 ноябр куни Сурхондарё вилояти ички ишлар органларининг бир гуруҳ фахрийлари учун Қашқадарё вилоятига туристик саёҳат ташкил этилди.

Ташкил этилган саёҳатда фахрийлар Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз шаҳрида жойлашган Оқсарой меъморий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришиб, соҳа мутахассислари томонидан мажмуа тўғрисида маълумот олишди.

Албатта бу каби тадбирларни мунтазам равишда ташкиллаштириб бориш, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни соғломлаштириш ишларини самарали ташкил этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech