2 Октябр 2025 йил 25

“1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан самимий ва эзгу ташаббус амалга оширилди.

Сурхондарё вилоят ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи ҳамда масъул ҳодимлар томонидан,  узоқ йиллар давомида тергов органларида фидокорона хизмат қилиб, нафақага чиққан соҳа нуронийларининг хонадонларига борилиб, уларнинг ҳолидан ҳабар олинди.

 Фахрийлар билан суҳбат жараёни илиқ ва самимий тарзда ўтди. Улар ўтган йиллардаги хотиралар, хизмат давридаги ибратли лаҳзаларни ёдга олдилар. Ёш авлодга ҳамиша устозлик ўгитларини беришдан чарчамасликларини, ўз тажриба ва билимларини бўлишишга доимо тайёр эканликларини таъкидлаб, тергов органлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш истакларини билдирди.

 Бундай ташрифлар нафақат фахрийларнинг қалбида шодлик уйғотади, балки ёш терговчи ва суриштирувчилар учун ҳам ибрат ва маънавий куч манбаи бўлади. Қолаверса, устоз ва шогирд анъналариниҳам давом эттиради.

 

Text to speech