1 октябрь- “Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Тергов бошқармаси ходимлари фахрийлар ҳолидан хабар олишди
Ҳар бир
соҳанинг ривож топишида, албатта мураббийларнинг устозларнинг ўрни беқиёс
бўлади. Устоз ва мураббийларнинг ўгитлари сабаб шогирдлар ўз соҳасининг мутахассисига
айланади, ҳаётий тажрибалари ортиб боради. Шу боис юртимизда азал-азалдан ўқитувчи
ва мураббийлар қадри баланд бўлиб, улуғланиб келган.
1
октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар
куни" муносабати билан Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов
бошқармаси ходимлари тергов органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб,
кўплаб шогирдларни ўзларининг ҳаётий ва иш тажрибалари билан ўртоқлашиб
шогирдларига ўгитларини бериб келган ҳозирда нафақа гаштини сураётган Аваз
Исламетдиновичнинг ҳолидан хабар олиб байрам билан қутлаш мақсадида, устоз
хонадонида бўлишди.
Устоз
Аваз Исламетдинович ўз шогирдларини қарши олар экан, кўзларида қувонч, юзида
табассум пайдо бўлди. Шогирдлар билан дилдан суҳбат қурди.
Суҳбат давомида,
шогирдлари томонидан байрам арафасида эътибор қилиб, эъзозлаганликлари учун мамнунлигини
билдириб, ички шлар органлари тизимига қадам қуяётган ёш ходимларни тарбиялашда
ва билимларини янада оширишда ўз куч ғайратини аямасликларини билдирди.
Сурхондарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати