1-июлдан 31 июль кунига қадар Сурхондарё вилояти ҳудудида кибермаданиятни юксалтириш ойлиги - “Cyber month” доирасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилади.
1-июлдан 31 июль кунига қадар Сурхондарё вилояти
ҳудудида кибермаданиятни юксалтириш ойлиги - “Cyber month” доирасида
тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилади.
Жорий йилнинг 1
июль куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси биносида вилоят ИИБ бошлиғининг
биринчи ўринбосари Бахтиёр Иноқов ҳузурида вилоят ҳудудида Кибермаданиятни
юксалтириш ойлиги - “Cyber month” доирасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини
юқори савияда ўтказишга қаратилган комплекс чора-тадбирларга бағишланган видео
селектор тарзидаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу ўтказилган
йиғилишда, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Шахсий хавфизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази масъул
ходимлари О.Исмоилов, А.Муродовлар ҳамда вилоят ИИБ ҳамда барча шаҳар-туман ИИБ
шахсий таркиби иштирок этишди.
Йиғилишда,
масъуллар томонидан бугунги ривожланиб бораётган ахборот технологиялари инсон ҳаётини
енгиллаштириш ва вақтини тежаш билан бир қаторда кўплаб муаммоларни ҳам келтириб
чиқараётганлиги, ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга оширишда ахборот технологиялари
имкониятларидан кенг фойдаланаётган фирибгарлар сони кундан-кунга ортиб бораётганлиги,
ушбу турдаги жиноятларнинг содир этиш шакл ва услубларининг доимий ўзгариб бориши
бу каби жиноятларга қарши курашишда бир қанча муаммоларни келтириб чиқараётганлиги
таъкидланди.
Шунингдек, ҳозирда,
бундай турдаги жиноятларга қарши курашишнинг энг самарали йўлларидан бири фуқароларимизда
“кибергигиенани” ва уларга нисбатан иммунитетни шакллантириш зарурлиги алоҳида
қайд этилди.
Шу сабабли, Ички ишлар
вазиринг тегишли фармойишига кўра
республикамизнинг барча ҳудудларида комплекс тарғибот тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.
1 июль кунидан 31 июл кунига қадар Сурхондарё вилоятида ҳам “кибермаданиятни юксалтириш
ойлиги” комплекс тарғибот тадбирлари ўтказилишига старт берилади.
Мазкур ойлик доирасида 13 та танлов ва 10 та тарғибот
тадбирлари ўтказиш режалаштирилган.
Булардан: “Энг фаол маҳалла”,
“Энг яхши миллий контент” танлови, “STOP! Cybercrime” номли огоҳликка
чақирувчи оммабоп челленжлар, “Биз кибержиноятларга қаршимиз” шиори
остида киберспорт мусобақаси ва Кибербуллингдан
ҳимояланиш, киберомантиканинг салбий оқибатлари, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш каби тарғибот тадбирлари ўтказилади ҳамда танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан
тақдирланиши режалаштирилган.
Шу сабабли вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўриносари Бахтиёр Иноқов мазкур тадбирлар
вилоятнинг барча шаҳар-туманларида сифатли ташкил қилиниши, уларни ўтказиш ва ижросини таъминлаш мақсадида “мобил тезкор гуруҳ” ва “штаб”
ташкил қилиш кераклиги, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан ташкил этилаётганлиги алоҳида
таъкидланиб, шахсий таркибдан мазкур комплекс тарғибот тадбирларини ўтказишда
фаол қатнашиши ва фуқароларимизни кибержиноятлар қурбони бўлишининг олдини олишда ҳар бир ички
ишлар органи ходимларининг вазифаси эканлиги уқтирилди.