10 Январ 2025 йил 671

???? Термизликлар ҳамда шаҳримиз меҳмонлари диққатига

???????? Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан эртага, 11-январ куни Термиз шаҳрининг асосий кўчалари бўйлаб вилоятдаги куч тузилма бўлинмалари томонидан ҳарбий маршлар ўтказилади.

 

Шунингдек, "Iceberg" кўнгилочар маскани ёнида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилади.

 

???? Ҳарбий парад маршлари Ёшлар маркази биноси олдидан соат 11:00дан бошланади.

 

️ Шу муносабат билан 11-январ куни соат 11:00дан 13:00 гача Баркамол авлод, Ислом Каримов ва ат-Термизий кўчалари кесишмалари бўйлаб Сурхондарё вилояти ҳокимлиги биноси ёнидаги чорраҳагача бўлган йўлда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.

 

️Юзага келаётган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларимизга айланма йўллардан ҳаракатланишни тавсия қиламиз.

Text to speech