27 Декабр 2021 йил 408

Сурхондарё Ички ишлар органларида ситуацион ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 27 декабрь куни Термиз шаҳрида, Сурхондарё вилояти ИИБ Касбий тайёргарлик бўлимининг масъул ходимлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлашга жалб этилган куч ва воситаларнинг ҳуқуқбузарлар билан юзага келиши мумкин бўлган ностандарт вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш, жисмоний куч ишлатиш ҳамда жанговар шайлигига доир кўникмаларини янада ошириш мақсадида, ситуацион ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Мазкур машғулотлар Сурхондарё вилоятининг Термиз, Ангор, Қумқўрғон, Узун туманлари Ички ишлар бўлимлари ҳамда Денов тумани Ички ишлар бошқармасида ҳам ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech