6 Апрел 2021 йил
655
Ўзгаларни менсимаслик оқибати
Узун туманида 2021 йилнинг 13 март куни тахминан соат 12.00 лар чамасида, туманнинг “Меҳнат” маҳалласида яшовчи, М.Ж. атрофдагиларни менсимасдан, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган ҳолда туманнинг “Баҳористон” маҳалласи ҳудудидаги “Деҳқон бозорида” туманнинг “Меҳнат” маҳалласида яшовчи, И.А.ни қўли билан дуч келган жойига уриб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” каби тан жароҳати етказган. 29 март куни М.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати