“Ҳамкор гиёҳфуруш”лар қўлга олинди
Термиз туманида 2021 йилнинг 22 апрель куни соат 22.45 лар чамасида, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ҳамда бошқа вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан туманнинг “Наврўз” маҳалласида ҳамкорликда ўтказилган тадбир жараёнида, Термиз шаҳар “Каттабоғ” маҳалласида яшовчи, С.Дилшод бошқарувидаги Спарк русумли, автоулови тўхтатилиб текширилганда, йўловчиси, Термиз шаҳрида яшовчи, Х.Шерзоднинг ўтирган ўриндиғи устидан 8.62 гр “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган. Ушбу моддани Денов туманидаги Афросиёб боғи ишчиси Т.Бахромдан сотиб олганлигини билдирган. Мазкур тадбир давом эттирилиб, 23 апрель куни соат 13.10 ларда, Денов тумани “Янгиҳаёт” маҳалласида жойлашган “Афросиёб” истироҳат боғидаги Б.Тангриқуловнинг қоровулхонаси кўздан кечирилганда стол ички томонидан 3.14 гр “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган ҳамкор гиёҳфурушлар Х.Шерзод ва Т.Бахромларга нисбатан 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-модда 1-қисми, 2-қисми ва 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати