12 Июл 2024 йил
522
Жума — йўл ҳаракати қоидалари тарғиботи куни.
Ҳудудларда Йўл патрул хизмати инспекторлари томонидан масжидлар,
бозорлар ҳамда маҳаллаларда аҳоли ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш
маданиятини ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жума-
йўл ҳаракати қоидалари тарғиботи кунида, велосипедчилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш мақсадида ходимлар томонидан жойларда велосипед ҳайдаб кетаётган
фуқаролар тўхтатилиб, уларнинг велосипедлари нур қайтарувчи элементлар билан
жиҳозланди.