Жорий йилнинг 5 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Мурожатдамиз Хокимни” номли видео мурожаат тарқалиб кенг муҳокамага сабаб бўлди.
2022 йилнинг 5 ноябрь куни Термиз шаҳри “Гулистон” маҳалласида жойлашган Педагогика коллежида Термиз шаҳар сектор раҳбарларининг сайёр қабули вақтида блогер Фазилат Салимова томонидан Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Э.Нуруллаев ва шаҳар прокурори адлия маслаҳатчиси Х.Маматқуловга Термиз шаҳри “Байналминал” маҳалласида жойлашган “Ал-Қаср” ресторани кечки 23-00дан кейинги вақтларда ёптирилиши тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик бўлаётганлиги юзасидан мурожаат қилган.
Ушбу видео мурожаат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда, Термиз шаҳар ҳудудида «Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 24 июль кунидаги 624-сонли қарорининг 3-банди биринчи хат бошида, умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар раҳбари томонидан ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган талаблар бажарилганлиги ҳақида, ҳудудий ички ишлар органларига белгиланган тартибда хабарнома юборилиши белгиланган бўлсада, “Ал-Қаср” ресторани раҳбари томонидан ички ишлар идорасига Қарорнинг 2-бандида кўрсатилган талаблар бажарилганлиги тўғрисида хабарнома юборилмаган. Ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган талабларига риоя этмаган ҳолда тунги вақтда фаолият юритиш тақиқланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши қайд этилган.
ВМнинг 624-сонли Қарорнинг 4-бандининг иккинчи хат бошига асосан Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Миллий гвардия билан биргаликда патруль гуруҳлари томонидан тунги вақтда (қонунчилик ҳужжатиларига асосан тунги вақт соат 23-00дан соат 06-00гача деб белгиланган) фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар жойлашган йўналишларда доимий назорат ўрнатилиши тўғрисидаги талабни ижро қилиш мақсадида, Термиз шаҳри “Байналминал” маҳалласида жойлашган “Ал-Қаср” ресторанида 2022 йил 27 октябрь куни тунги соат 00:30да шовқин-сурон бўлаётганлиги сабабли жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, “Ал-Қаср” ресторанига ички ишлар ходимлари кирганида, бир нечта фуқаролар спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтиришганлиги аниқланиб, уларга ортиқча спиртли ичимлик ичмасликлари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига риоя қилишлари тушунтирилганида, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан қўпол муомилада бўлиб уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилиб, жамоат тартибини бузиб, бақир-чақир қилганликлари учун, ички ишлар ходимлари томонидан қоидабузарлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, шаҳар ички ишлар бошқармасига келтирилган.
Тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши жиноят ишлар бўйича, Термиз шаҳар суди томонидан 2022 йил 28 октябрь куни кўриб чиқилиб, фуқаролар С.А, Б.И ҳамда муқаддам 3 маротаба жиноий жавобгарликка тортилган Ш.С ларга “Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми ва 183-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли”- деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2-баравари миқдорида жарима жазоси ҳамда ҳар бирига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон Қарорининг 8-банди а) кичик бандининг 2-хат бошида, 3-иловага мувофиқ туман ва шаҳарларнинг марказий кўчаларини савдо, кўнгилочар, гастрономик, туризм ва санъат йўналишларига ихтисослашган махсус савдо ва кўнгилочар кўчаларга айлантириш белгиланган.
Ушбу Қарорнинг 3-иловасига мувофиқ, махсус хизмат кўрсатиш кўчаларига айлантириладиган марказий кўчалар рўйхатига Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Навбоғ” ва “Дилнаво” кўчалари киритилган.
Термиз шаҳрининг ушбу кўчалардан бошқа кўчаларида жойлашган хизмат кўрсатувчи савдо, кўнгилочар, гастрономик, туризм ва санъат йўналишларига ихтисослашган махсус савдо ва кўнгилочар масканлар фаолиятини туну-кун йўлга қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 24 июль кунидаги 624-сонли қарорининг 2-бандида кўрсатилган талаблари асосида фаолият олиб боришлари қайд этилган. Қарорнинг 3-банди биринчи хат бошисига асосан умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар раҳбари томонидан ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган талаблар бажарилганлиги ҳақида ҳудудий ички ишлар органларига белгиланган тартибда хабарнома юбориши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки обеъктларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 11 октябдаги ПФ-5552-сон Фармонига мувофиқ “савдо-кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектлари фаолияти тунги вақтда чекланишига йўл қўйилмайдиган зоналарни аниқлаш ҳуқуқи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларига берилганлиги қайд этилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати