Жойларда жорий қилинган “Маҳаллабай-квадрат” ишлаш тизими доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўзлари
бириктирилган маҳаллаларда пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш,
велосипедчилар билан тарғибот ва ҳайдовчилар ўртасида "Умр — тезликдан
муҳим" шиори остида тушунтириш-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.