25 Август 2022 йил
539
Жарқўрғонлик қидирувдаги шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Жарқўрғон туманида 2022 йил 6 июл куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, шу туманда яшовчи, О.Зохид (исм шариф ўзгартирилган) 10 август куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати