23 Август 2022 йил 411

Жарқўрғонда пул ўғриси қўлга олинди

Жарқўрғон туманида 2022 йил 3 август куни, туманнинг “Ғур Ғур” маҳалласида яшовчи, Р.Санамбону (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни туман касалхонасида сўмкасида бўлган 623.000 (олти юз йигирма уч минг) сўм пулини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик  жиноятини, шу туманда яшовчи, О.Шукур содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далил олинган. 11 август куни О.Шукуровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech