14 Май 2022 йил
465
Жарқўрғонда яшаш хонадони деразасида турган телефон ўғирланди
Жарқўрғон туманида 2022 йил 4 май куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, С.Ботир (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга мурожаат қилиб, унда 26 март куни яшаш уйи деразасида турган 2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўмлик “Realme C 11” русумли телефонини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини шу туманда яшовчи, Ш.Эсон содир этганлигини аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 4 май куни Ш.Эсонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати