9 Апрел 2022 йил
390
Жарқўрғон туманидаги ҳарбий қисмда, "Маънавият ва маърифат ойлиги" доирасида, "Биз буюк Темур ворисларимиз" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Маънавият ва маърифат ойлиги" доирасида ҳамда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан лицей ўқувчилари Жарқўрғон туманида жойлашган 54831-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюришди.
Ташриф давомида "Биз буюк Темур ворисларимиз" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Амир Темур ҳаёти, унинг жаҳон тарихида тутган ўрни бўйича қисқача маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек тадбирда, ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари ва ҳарбий қисмнинг оддий аскарлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар ҳамда Соҳибқирон бобомиз номини улуғловчи шеърлар ижро этилди.