21 Октябр 2022 йил 460

Жарқўрғон туманида "Қадринг баланд бўлсин она тилим" шиори остида тадбир ташкил этилди

21-октябр "Ўзбек тилига давлат тили" мақоми берилган кун муносабати билан Жарқўрғон туманидаги Ўзбек адабий тилининг асосчиси сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий пойига гул қўйилиб, ғазаллари ўқувчилар томонидан ижро этилди.

Сана муносабати билан тадбирнинг бадиий қисми Жарқўрғон тумани маданият саройида "Қадринг баланд бўлсин она тилим" шиори остида ташкил этилиб, унда маданият бўлими ходимлари томонидан мусиқали, шеърий ҳамда тарбиявий, ахлоқий саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Text to speech