4 Январ 2023 йил
499
Жарқўрғон бозорида безорилик қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Жарқўрғон туманида 2022 йил 29 ноябрь куни соат 12.00 ларда, туманнинг “Қорабура” маҳалласида яшовчи, Т.Гавҳарни (исм шарифлар ўзгартилиган) тумандаги “Деқон” бозори ҳудудида, шу туманда яшовчи, П.Соҳиба жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан қўли билан дуч келган жойига уриб тан жароҳати етказган. 29 декабрь куни П.Соҳибага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати