12 Январ 2024 йил 928

Жарқўрғон туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасидаги ишлар сарҳисоб қилинди

Жамиятимизда барқарорликни сақлаш, фуқароларимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда ички ишлар органларининг самарали фаолияти муҳим ўрин эгаллайди. Таъкидлаш жоизки, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан кейинги йилларда соҳани халқпарвар тизимга айлантиришга қаратилган кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бунинг натижасида ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасидаги роли тобора ошиб бормоқда. Энг муҳими, ички ишлар органлари ходимларининг халқ ичига кириб боришлари сезиларли даражада ўсиб бориши кузатилмоқда.

Сурхондарё вилояти  ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов ҳузурида  2023 йилнинг 12 ойи давомида Жарқурғон туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, унинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилишда ҳам  айни жиҳатлар эътироф этилди. Шу билан бирга ўтган йил давомида бу борада йўл қўйилган хато ва камчиликлар чуқур таҳлил қилинди. Вилоят ва Жарқурғон тумани масъуллари иштирок этган муҳокамада  ҳар бир ҳудудни, маҳаллани жиноятдан ҳоли манзилга айлантириш борасида ҳамкорликда амалга ошириш лозим бўлган таклифлар ўртага ташлади.

Негаки, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш борасидаги ҳаракатлар аввало, маҳаллаларда кенг жамоатчилик иштирокида ташкил этилиши алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис ҳар бир профилактика инспектори “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” шиори остида ҳаракатланиши ва бу борада керак бўлса, қўшимча куч ва воситаларнинг кўмагида амалий ишларга қўл уриши лозимлиги таъкидланди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда,  ўтган бир йил давомида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, жиноятчиликни олдини олишда маҳаллабай, фуқаробай иш тизимидан фойланиш ва бошқа вазифалар бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech