24 Июн 2024 йил 334

Жарқўрғон тумани Ички ишлар органлари ходимларидан малака тоифа синовлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлокий-психологик тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда “Ички ишлар органлари ходимларига малака тоифасини бериш ва малака тоифасига эга ходимлар ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруқларига мувофиқ, шунингдек “Ички ишлар органларида 2023-2024-йиллар учун мўлжалланган хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик ўқув машғулотларини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишига асосан Жарқўрғон тумани ИИБ шахсий таркиби ходимларидан 2023/2024-ўқув йили якунида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарликлари даражасини баҳолаш ва малака тоифасини бериш мақсадида жисмоний тайёргарлик машғулотлари ҳамда спортнинг қўл жанги усулларидан тўғри ва оқилона қўллашлари юзасидан синовлар қабул қилинди.

Text to speech